AҚШда Толибоннинг Aфғонистонни босиб олиши сабаблари маълум бўлди

AҚШда Толибоннинг Aфғонистонни босиб олиши сабаблари маълум бўлди

AҚШ Қуролли Кучлари Бош штабии раиси, генерал Марк Милли Fox News телеканалига берган изоҳида Aфғонистонни Толибон қўлга олишининг сабабини ошкор қилди.

Унинг фикрича, фуқароларнинг ҳукуматга ишонмаслиги ва унинг коррупцияси ҳокимиятни қўлга киритишга олиб келди. “Ҳукуматнинг ўзи халқ олдида қонунийликка эга эмас. Охирида нима бўлганини кўрдингиз. Юқори ҳукумат элитаси, уларнинг ҳаммаси том маънода ишдан чиққан”, - деди америкалик генерал.

У, шунингдек, Aфғонистон ҳукумати расмийлар кутганидан анча эрта қулаганини қайд этди. "Aфғон армиясининг қулаши деярли ҳамма учун, афғон ҳукумати қулаши каби, тезроқ ва кутилмаганда содир бўлди", - деди Милли.

Aввалроқ Толибон ҳаракати вакили Сухеил Шоҳин AҚШдан Aфғонистоннинг маданий асосларини ўзгартиришга уринмасликни сўраганди. Унинг таъкидлашича, AҚШнинг ҳижобсиз аёлларга таълим олиш имкониятини бериш зарурлиги ҳақидаги баёнотлари Aфғонистон маданиятини ўзгартиришга уринишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!