АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 570 кишига етди

АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 570 кишига етди

Халқаро таълим бўйича Open Doors ташкилотининг 2018 йил ҳисоботига кўра, Америка Қўшма Штатларидаги халқаро талабалар сони учинчи йилки, бир миллиондан ошиб, 1,5 фоизга ўсди ва 1 094 792 кишини ташкил этди. Бу ҳақда "daryo.uz" Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилгидан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил этган. Уларнинг қарийб 50 фоизи бакалавр, қолганлари магистрлик ёки инглиз тили ўрганиш каби даража бермайдиган дастурларда ўқимоқда.

Халқаро таълим институти ва АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси 13 ноябрь куни эълон қилган Open Doors 2018 ҳисоботи халқаро таълимнинг АҚШ олий таълим тизимига таъсирини эътиборга олиб, 2017/18 йилларда Қўшма Штатлардаги халқаро талабалар ҳамда 2016/17 йилларда чет элда ўқишга қабул қилинган америкалик талабалар сони ва соҳаси ҳақида маълумот беради.

АҚШ дунёдаги халқаро талабалар энг кўп таълим олаётган мамлакат бўлиб қолмоқда. АҚШ Савдо вазирлиги маълумотига кўра, халқаро талабалар ўқиш пули, турар жой ва озиқ-овқат харажатлари орқали 2017 йилда АҚШ иқтисодига 42,4 миллиард доллар фойда келтирди.

«Америкаликлар билан биргаликда таълим олаётган халқаро талабалар Қўшма Штатлар учун улкан ҳиссадир, — деди Давлат котибининг таълим ва маданият масалалари бўйича ўринбосари Мари Ройс. — Биз энг қийин муаммоларимизни ҳал қила оладиган еткачиларни етиштиришимиз керак. Биз хавфсизлигимиз ва янада фаровонлигимизни таъминлашда тегишли ечимлар топа оладиган одамларга муҳтожмиз. Шуни таъкидлашни истардикки, халқаро таълим бизга мамлакат сифатида кучлироқ бўлишимизга ёрдам беради.»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!