АҚШда «Майкл» тропик довули қурбонлари сони 11 кишига етди

АҚШда «Майкл» тропик довули қурбонлари сони 11 кишига етди

АҚШда «Майкл» тропик довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Виржиния штати фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, штатнинг беш нафар фуқароси «Майкл» довули қурбони бўлган. 520 минг киши эса электр токисиз қолган.

11 октябрь, пайшанба куни «Майк» довули (маркази Жоржиянинг марказий қисмида бўлган) тропик довул даражасигача заифлашган, шамолнинг максимал тезлиги соатига 120 км бўлган. Довулдан етган зарар миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!