АҚШда Johnson&Johnson вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

АҚШда Johnson&Johnson вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШда Johnson&Johnson компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди. Бу билан Қўшма Штатларда рўйхатдан ўтказилган коронавирусга қарши вакциналар сони учтага етди.

АҚШдаги Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг шанба куни берган маълумотларига кўра, Johnson&Johnson компаниясининг бир дозали вакцинаси синовларда одамларнинг коронавирус сабаб оғир аҳволга тушиб қолиши, уларни касалхонага ётқизишга бўлган зарурат ва ўлимдан кучли ҳимоя қила олган. Учта қитъада олиб борилган ўрганишлар мазкур компания вакцинаси вируснинг олдини олишда 85 фоизлик натижа берганини кўрсатган.

“Ушбу вакцинанинг рўйхатдан ўтказилиши мамлакатимизда вакцинага бўлган эҳтиёжни қондиришга ёрдам беради” дейди Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг директори вазифасини бажарувчи Джет Вудкок.

Johnson&Johnson компанияси душанбадан АҚШга вакцина етказиб беришни бошлайди. Компания Қўшма Штатларга март ойи охиригача 20 миллион, йил ўрталаригача эса 100 миллион дозада вакцина етказиб беришни мақсад қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!