АҚШда илк бор: ҳижобли муслима телеянгиликлар бошловчиси бўлди

АҚШда илк бор: ҳижобли муслима телеянгиликлар бошловчиси бўлди

Тоҳира Раҳмон АҚШда телеянгиликларни ҳижобда олиб борадиган илк бошловчи бўлди. У Иллинойс ва Айова штатларида эфирга чиқадиган WHBF телеканалида фаолият кўрсатади.

Тоҳира Раҳмон “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида 11 сентябрь воқеаларидан кейин америкаликларда мусулмонлар ҳақида ҳосил бўлган нотўғри тасаввурни ўзгартириш учун журналистикани танлаганини маълум қилди.

“11 сентябрь воқеларидан кейин АҚШда мусулмонларга душманга қарагандай қарай бошлашди. Мен шу ерда туғилиб ўсганман, лекин ҳатто қўшниларимиз ҳам биздан шубҳаланадиган бўлиб қолди. Шунинг учун мен бу нотўғри тасаввурни ўзгартириш учун нимадир қилишга аҳд қилдим”, – деди у.

Унинг отаси покистонлик, онаси эса ҳиндистонлик. Улар Тоҳиранинг Чикагодаги Лойола университетининг журналистика факультетида ўқишини қўллаб-қувватлашди.

“Ўқиш ва амалиёт пайтида мендан “Ишда рўмолингни ечасанми?” деб кўп сўрашган. Мен ҳар сафар қатъий қилиб “йўқ” деганман. Оқибатда ўнлаб иш берувчилардан рад жавобини олдим”, – дея эслайди Тоҳира Раҳмон.

У WHBF телеканалидаги фаолиятини продюсер ёрдамчилигидан бошлади. Икки йилдан кейин эса орзусига эришди – телеянгиликлар бошловчиси бўлди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!