АҚШда гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилинган миллиардер ҳибсга олинди

АҚШда гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилинган миллиардер ҳибсга олинди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Broadcom компанияси асосчиларидан бири, миллиардер Генри Николас III ҳибсга олинди. Бу ҳақда Los Angeles Times’га таяниб, News Liga хабар бермоқда.

Миллиардер бир қатор гиёҳванд моддалари — героин, кокаин, метамфетамин ва экстазини сотишда гумон қилинмоқда.

Гиёҳванд моддалар полиция ходимлари томонидан меҳмонхона номеридан топилган. Полицияни меҳмонхона қўриқлаш хизмати чақирган. Шунингдек, полиция миллиардернинг ҳамроҳи — Эшли Фарго исмли аёлни ҳам ҳибсга олган. Кейинроқ уларнинг иккиси ҳам гаров эвазига қўйиб юборилган.

Миллиардернинг адвокати Дэвид Чеснофф унинг жамоаси ўз терговини олиб боришини маълум қилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!