АҚШ янги стратегик бомбардимончи самолётини намойиш қилмоқчи

АҚШ янги стратегик бомбардимончи самолётини намойиш қилмоқчи

Пентагон раҳбари Ллойд Остин 2 декабрь куни Американинг энг янги стратегик бомбардимончи самолётини илк тақдимотида иштирок этади, деб маълум қилган АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Патрик Райдер.

"Келаётган жума куни Остин янги бомбардимончи самолёт намойишида иштирок этади", – деган у брифингда.

Тақдимот маросими Калифорния штатида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамда Northrop Grumman компанияси ташкилотчилигида бўлиб ўтиши айтилмоқда. Хабарда келтирилишича, B-21 Raider, деб номланувчи янги бомбардимончи самолёт "стелс" технологияси бўйича яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!