АҚШ Хитой банкларининг Россия билан дўстлиги давом этса, уларнинг молиявий тизимидан узиб қўйишга тайёрланмоқда

Қўшма Штатлар Хитойнинг айрим банкларини глобал молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқмоқда. Вашингтон бу Пекинни «Россия ҳарбий саноатига савдо ёрдамини тўхтатишга» мажбур қилишига умид қилмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

Хитой Россияга электрон схемалар, самолёт қисмлари, машиналар ва дастгоҳлар етказиб берди ва бу Москвага ҳарбий-саноат салоҳиятини тиклаш имконини берди. WSJ манбаларининг таъкидлашича, банклар Россияга тижорат экспортида асосий воситачи бўлиб хизмат қилади, тўловларни амалга оширади ва мижоз компанияларга савдо кредити беради.

Америка расмийлари дипломатик саъй-ҳаракатлар Пекинни Россияга экспортини чеклашга кўндира олмаса, банкларга қарши санкциялар қўллаш эскалация варианти бўлишини тан олишади, деб ёзади газета.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!