АҚШ ва Россия келишуви бузилиш арафасида

АҚШ ва Россия келишуви бузилиш арафасида

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказди. 

Учрашувда халқаро майдондаги стратегик хавфсизлик, Афғонистон, Сурия ва Украинадаги вазият, Корея мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари юзасидан фикр алмашилган. 

Ж.Болтон Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Патрушев билан учрашувда АҚШ Президентининг икки мамлакатнинг қисқа ва ўрта масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақидаги келишувини бекор қилиш нияти мавжудлигини маълум қилган.

– АҚШнинг келишувдан чиқиш ҳақидаги қарорини шунчаки Трампнинг таҳдиди деб баҳолаш мумкин, – дейди Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Л.Слуцкий.

Ж.Болтон АҚШнинг бундай қарорга келишига глобал муаммолар ҳамда Яқин Шарқ ва Эрондаги вазият сабаб бўлаётганини таъкидлаган. 

АҚШ Президенти Невада штатида ташкил этилган митингдаги чиқишида Россияни икки давлат ўртасидаги келишувга бўйсунмаётганликда айблаб, келишув АҚШ томонидан бекор қилиниши маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 1987 йили АҚШ ва Россия ўртасида қисқа ва ўрта масофага ҳаракатланадиган ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида келишув имзоланган. Сўнгги йилларда иккала мамлакат бир-бирини ушбу келишувни бузишда айблаб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!