АҚШ Шимолий Корея мансабдор шахсларига санкция қўллади

АҚШ Шимолий Корея мансабдор шахсларига санкция қўллади

Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг маълумотига кўра, ҳукумат Шимолий Кореянинг 3 нафар расмийларига санкция жорий этган. Бу ҳақда REUTERS хабар тарқатмоқда.

ЎзАнинг ёзишича, АҚШ ҳукумати Шимолий Корея расмийларини инсон ҳуқуқларини бузганлик ва цензурада айбламоқда.

Берилган маълумотда келтирилишича, чекловлар Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин маслаҳатчиси Рён Хэ Чхве, давлат хавфсизлик ишлари бўйича вазир Кён Тхэк Чон ҳамда тарғибот департаменти директори Кван Хо Пакларга нисбатан жорий этилган.

Санкцияни қўллаш қарори Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш жараёни билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги маълум эмас.

Қайд этилишича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида жорий йилнинг июнь ойида эришилган келишувларнинг амалга оширилишида ҳали сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган.

АҚШ юрисдикциясига кўра, санкция рўйхатига олинган шахсларнинг активлари музлатилади ва АҚШ фуқароларининг улар билан шартномалар тузишини тақиқланади.

Қўшма Штатлар расмийларининг маълумотига кўра, ушбу санкция Шимолий Корея ҳукумати ва фуқароларининг ўз халқига ва АҚШ фуқароси Отто Вомбиерга нисбатан қўлланган шафқатсиз муносабатини ёдга солишга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, Шимолий Корея қамоқхонасида 17 ой сақланган Америка фуқароси 2017 йилнинг июнь ойида, юртига қайтгач вафот этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!