АҚШ сайловдан кўнгли тўлмаган бўлсада Тоқаев билан ишлашга тайёр

АҚШ сайловдан кўнгли тўлмаган бўлсада Тоқаев билан ишлашга тайёр

АҚШ Қозоғистонда бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қилган Қосим-Жомарт Тоқаев билан ишлашга тайёр, гарчи электораль жараён етарлича рақобат шароитида ўтмади, деб ҳисобласа ҳам, дея баёнот берди АҚШ давлат департаменти.

Қозоғистонда 20 ноябрь куни муддатидан аввал президент сайлови бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, унда 81,31 фоиз овоз олиб амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қилди.

"Биз умумий мақсадларни илгари суриш учун президент Тоқаев ва унинг ҳукумати билан ишлаш имкониятарини кўраяпмиз", - дейилади Америка ташқи сиёсат идораси тарқатган хабарда.

Хабарда таъкидланишича, АҚШ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) димократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) эълон қилган дастлабки баҳоларига қўшилади. Унда сайлов куни тинч шароитда ўтгани таъкидланиб, жараённинг ўзига "сезиларли сиёсий рақобат" етишмагани айтилади.

"АҚШ Қозоғистон ҳукуматини келгуси овоз беришларда, жумладан 2023 йилда бўладиган парламент сайловларида ДИИҲБ тавсияларини қабул қилишга чақиради", - дейилади хабарда.

АҚШ Тоқаев томонидан таклиф этилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва ҳукуматни уларни тўлалигича амалга оширишга чақиради, дейилади давлат департаменти тарқатган баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!