АҚШ Путин ва Порошенкони музокараларга чақирди

АҚШ Путин ва Порошенкони музокараларга чақирди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Украина президенти Пётр Порошенко ва Россия етакчиси Владимир Путинни Керч бўғозида юз берган можародан сўнг тўғридан-тўғри музокараларга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «daryo.uz».

«Ҳар иккала томон босиқлик кўрсатиши ва халқаро мажбуриятларига риоя этиши лозим. Президентлар Порошенко ва Путинни ушбу вазиятни тартибга солишда тўғридан-тўғри иштирок этишга чақирамиз. Шу муносабат билан Норманд тўртлиги форматини қўллаб-қувватлашимизни яна бир марта тасдиқлаймиз», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Помпео Россияни украиналик денгизчилар ва Украина кемаларини озод этишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!