АҚШ президенти Сенатни Украинага ёрдам пакети учун овоз беришга чақирди

АҚШ президенти Сенатни Украинага ёрдам пакети учун овоз беришга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден «қатъий» Сенатни Украинага ёрдам пакети бўйича овоз беришга чақирди.

«Мен Сенатдан миллий хавфсизлик пакетини иш столимга юборишни сўрайман, шунда мен дарҳол имзолайман», деб ёзди Байден ижтимоий тармоқда.

«Бугун мен [Украина президенти Владимир] Зеленский билан менинг маъмуриятим Украинанинг жанг майдонидаги эҳтиёжларини қондириш учун янги хавфсизлик ёрдамини тезда тақдим этишга тайёрлигини айтдим», деди президент.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 20 апрель, шанба куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. 311 киши Украинага ёрдам бериш учун овоз берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!