АҚШ Молия вазирлиги дефолтнинг олдини олиш бўйича музокараларда тараққиёт борлигини айтди

АҚШ Молия вазирлиги дефолтнинг олдини олиш бўйича музокараларда тараққиёт борлигини айтди

АҚШ Ғазначилик котибининг биринчи ўринбосари Адевале Адейемонинг айтишича, қарз шифтини ошириш бўйича музокараларда муваффақиятга эришилмоқда.

“Тараққиёт бор. Бизнинг вазифамиз келишувга эришишдир, чунки дефолтга йўл қўйиб бўлмайди”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

23 май куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер дефолт эълон қилинса, Қўшма Штатлар учун иқтисодий оқибатлар ҳақида гапирганди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти давлат қарзининг чегараси бўйича икки томонлама келишувга эришмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!