АҚШ мамлакатга ит олиб киришни тақиқлади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ мамлакатга ит олиб киришни тақиқлади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

АҚШда 14 июлдан бошлаб дунёнинг 112 мамлакатидан, хусусан, Ўзбекистондан ҳам мамлакатга итларни олиб киришга вақтинчалик тақиқ кучга кирди. Бу ҳақда АҚШ Касалликлар профилактикаси ва назорати марказига таяниб, UzNews хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу чоралар АҚШда қутуриш вируси тарқалиш хавфининг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, мазкур рўйхатга киритилмаган давлатда истиқомат қилувчи, бироқ «юқори хавф даражасига эга мамлакатда» сўнгги олти ой ичида бўлган фуқаролар ҳам ити билан АҚШга кира олмайди. Аммо ит билан мамлакатга кириш зарурати туғилган вақтда идоранинг ўзидан рухсат олиш керак бўлади, фақат буни олдинроқ амалга ошириш керак. АҚШ ҳудудига етиб келинганида ҳужжат тақдим этилмайди.

Ўзбекистондан ташқари, ушбу рўйхатдан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Украина ва бошқа давлатлар ўрин олган.

АҚШ Касалликлар профилактикаси ва назорати марказининг маълум қилишича, ушбу тақиқ чоралари вақтинча ва мамлакатдаги итларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!