АҚШ Исроил билан икки соат давомида конструктив мулоқот ўтказган

АҚШ Исроил билан икки соат давомида конструктив мулоқот ўтказган

Стратегик маслаҳат гуруҳининг АҚШ билан учрашуви якунларига кўра, Исроил томони Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳда ҳарбий операция ўтказишни режалаштираётганда Вашингтон хавотирларини инобатга олишга келишиб олди.

Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилган.

РИА Новости хабарига кўра, томонлар Рафаҳ атрофидаги вазият юзасидан икки соат давомида конструктив мулоқот ўтказган ва шаҳарда ҲАМАС устидан ғалаба қозониш зарурлиги ҳақида келишиб олган.

Америка томони Рафаҳда ҳарбий амалиётлар ўтказишнинг турли вариантлари юзасидан хавотир билдирди.

Исроил, шунингдек, операция давомида АҚШнинг жанговар имкониятлари ҳақидаги хавотирларини инобатга олишга рози бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!