АҚШ Huawei’га қарши расман айблов эълон қилди

АҚШ Huawei’га қарши расман айблов эълон қилди

АҚШ хитойлик техногигант Huawei га расман айблов эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигида маълум қилишган.

Айблов 13 қисмдан иборат бўлиб, у компаниянинг ўзига ва икки филиалига қарши қаратилган. Бундан ташқари, Huawei нинг вице-президенти молиявий директори Мэн Ваньчжоуга нисбатан ҳам айблов эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Huawei технологик компанияси асосчисининг қизи, компания вице-президенти Мэн Ваньчжоу Канадада ҳибсга олинганди.

Huawei компаниясининг вице-президенти Мэн Ваньчжоуга Вашингтоннинг Эронга қарши савдо санкцияларини бузиш айблови қўйилган.

Qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!