АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Киев қандай йўл тутади?

АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Киев қандай йўл тутади?

АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатган тақдирда нима қилиш бўйича Украина расмийларида алоҳида режа йўқ, деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов PBS телеканалига берган интервьюсида.

“Биз қандайдир Б режа бўйича алоҳида муҳокамалар олиб боряпмиз, деб айтолмаймиз. Мавҳум муҳокамаларда қатнашиш истагимиз йўқ”, — деди у.

Журналист Даниловдан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг америкалик конгрессменлар билан ёпиқ учрашувда “Агар бизга ёрдам бўлмаса, урушда мағлуб бўламиз” деб айтган сўзларига изоҳ сўради.

Данилов ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақидаги кундалик ҳисоботларни кўриш Зеленский учун оғирлигини тушунтирди; Киев ёрдамга умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!