Беморларни ревматоид артритга қарши тан олинган препарат ёрдамида даволашди. Тадқиқот синов тариқасида ўтказилди, бироқ олимлар унинг истиқболига ишонч билдирмоқдалар: янги усул ҳавфли дардни даволаш йўлида кескин илгарилаш бўлиши мумкин.
АҚШнинг Йельск Университетида саркоидоз кўпгина аъзолар ва тўқималарни шикастловчи яллиғланиш касаллиги бўлган беморларни экспериментал даволаш натижалари тақдим этилди. Кўнгилли қатнашчиларни ревматоид артритни тузатиш учун қўлланадиган тофацитиниб препарати ёрдамида даволаб кўришди, деб хабар беради университет сайти.
Дастлабки натижаларда саркоидозга чалинган учта беморнинг муолажа жараёни баён қилинган. Даволаш схемаси дорини бир неча ой давомида бир таблеткадан кунига икки маҳал дозада қабул қилишдан иборат.
Натижада касалликнинг ташқи белгиси бўлмиш терида шикастланишнинг камайиши намоён бўлди. Вақт ўтгач, тери эритемалари йўқ бўлиб кетди.
Аниқ бўлишича, тофацитин билан даволаш ёрдамида беморларда Jak-STAT сигнал йўллари фаоллашмаган. Бунинг натижасида бу касаллик қандай келиб чиқишини ҳозир билолмаймиз. Натижалар олингач, биринчи тахминларни илгари суриш мумкин бўлади.
Баъзи беморларда саркоидоз эрта босқичда белгиларсиз кечади ва тўсатдан: касаллик биринчи бўлиб ҳужум қиладиган ўпкани инструментал диагностика қилиш пайтида ошкор бўлади. Олимлар мунтазам профилактик кўриклар касалликни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.
Асосий ташҳис қуроли сифатида тез орада инқилобий деса бўладиган сканердан фойдаланилади у бир неча секунд ичидаёқ одамнинг бутун танасини уч ўлчамда қамраб олиб кўрсатишга қодир.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.