АҚШ бадал тўламагани учун БМТ пулсиз қолдими?

АҚШ бадал тўламагани учун БМТ пулсиз қолдими?

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 8 октябрь куни халқаро ташкилот бюджетида охирги 10 йилликдаги тақчиллик юз берганини маълум қилди. “Ноябрь ойига пулсиз ва маошсиз киришимиз эҳтимоли бор”, – деди у.

Хабарда айтилишича, БМТнинг 2019 йилдаги бюджети 3,3 миллиард долларга тенг. Ташкилотга аъзо 129 давлат бадал тўлаган ва бу қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган.

Энг йирик бадал тўловчи ҳисобланадиган АҚШ ҳиссасига БМТ бюджетининг 22 фоизи тўғри келади. Бироқ АҚШ ўтган йиллар учун қарийб 380 миллион доллар ва жорий йил учун 670 миллион долларни тўламади. Президент Дональд Трамп АҚШ тўлаши керак бўлган бадални ҳаддан ташқари юқори деб танқид қилди.

БМТнинг тинчликпарварлик миссияларининг бюджети алоҳида бўлиб, у жорий йилда 6,7 миллиард долларга тенг. АҚШ мазкур бюджетнинг 28 фоизини тўлаши керак, бироқ 25 фоизини тўламоқчи. Устига-устак, аввалги йиллар учун 2,4 миллиард доллар қарзи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!