Анталияда еттита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Анталияда еттита автомобиль иштирокида  ЙТҲ содир бўлди

Туркиянинг Анталия шаҳрида еттита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, саккиз киши жароҳат олди.

Бу ҳақда “TRT Haber ” нашри маълум қилди.

Шундай қилиб, автобус светофорда кутиб турган иккита автобусга бориб урилган.

Ўша автобуслардан бири зарба туфайли бошқарувдан чиқиб кетган ва олдидаги тўртта машинага бориб урилган.

Ҳодисага полиция ва тез тиббий ёрдам хизмати жалб қилинган.

Ярадорлар шаҳардаги шифохоналарга етказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!