Анжир қандай касалликларни даволайди?

Анжир қандай касалликларни даволайди?

Диетолог Феруза Ахмедова:

- Анжир меваси жуда кўп касалликларда фойдали. Масалан, балғам кўчириш учун унинг мевасини хом ҳолатда истеъмол қилиш керак. Йўтални даволашда эса мевасини 15 дақиқа сутга қайнатиб, ичиш керак.

Ундан ташқари, анжир пешоб ҳайдаш, иситмани тушириш хусусиятига ҳам эга. Кальцийга бойлиги сабаб бўғим оғриқларида 2 ой давомида кечқурун ётишдан олдин битта мевасини есангиз, зарарланган тўқималарни тиклашга ёрдам беради.

Таркибидаги темир моддаси олмадагидан ҳам кўпроқ ва бу камқонликда самарали даво чорасидир.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!