Англия: масжидга чўчқа гўшти ташлаб кетганлар қидирилмоқда

Англия: масжидга чўчқа гўшти ташлаб кетганлар қидирилмоқда

Англиянинг Олдхэм шаҳрида жойлашган “Мадина” масжиди эшигига чўчқа гўшти қўйиб кетган икки аёл қидирилмоқда.
 
ВВС хабарига кўра, ҳодиса сентябрь ойида содир бўлган, бироқ видеоёзув полициянинг қўлига энди келган. 

Тасвирда икки аёлнинг масжид эшигига чўчқа гўштини қўяётгани акс этган, улардан бири бу иш учун қамалишлари мумкинлигини айтган.

Уч дақиқалик видеода аёлларнинг масжид борасида ўз режасини муҳокама этганини ва сўкинганини кўриш мумкин.

Улар режасини амалга оширгандан кейин кулганча қочиб кетган. Полиция аёлларнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!