Андижонда ўгай ота пичоқ зарбидан вафот этди

Андижонда ўгай ота пичоқ зарбидан вафот этди

3 ноябрь куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи О.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида ўгай отаси И.Ю.нинг сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича И.Ю. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. О.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!