Андижонда бир гуруҳ қиморбозлар қўлга олинди

Андижонда бир гуруҳ қиморбозлар қўлга олинди

Пахтатаобод тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги ҳаракатлар натижасида туманнинг Шувоқзор-Бойкечик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала шийпонларидан бирида қимор ўйнаётган 7 нафар йигитлар қўлга олинди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

19-20 ёшлардаги бу ўғлонлар айни ўқиб, касб ўрганиш ёки бирор ҳунарни ўзлаштириш ўрнига ноқонуний ўйин билан машғул бўлиши ҳеч бир инсоний фазилатлар доирасига сиғмайди, албатта.

— Фойдали ижтимоий меҳнат билан шуғулланиш ўрнига қонунда таъқиқланган машғулот билан банд бўлганимдан афсусдаман, - дейди ўйин иштирокчиларидан бири Акромжон Алимов (терговолди суриштирув ишлари давом этаётганлиги сабабли исм-шарифлар ўзгартирилди). Ота-онам ҳалол меҳнат қилиб топган пулни ҳаром йўлга совуришнинг оқибатини англаб етдим.

Қарта ва бир неча юз минг сўм пул далилий ашё сифатида олинди. Йўл бошидаёқ тўғри йўлдан адашган бу кимсаларга нисбатан Пахтаобод туман маъмурий суди томонидан қонунга биноан чора қўлланилди.

Умид қиламизки, бу жазо усули ёшларимизга хатоларини англаб олиш ва келгусида бу қилмишларини ўзларининг ижобий хислатлари билан оқлашлари учун хулоса чиқаришларига имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!