Ана холс! Тwitter АҚШ президенти аккаунтини Байденга бермоқчи

Ана холс! Тwitter АҚШ президенти аккаунтини Байденга бермоқчи

Twitter ижтимоий тармоғи маъмурияти амалдаги президент Доналд Трампнинг фикридан қатъи назар, инаугурация куни АҚШ президентининг @POTUS расмий аккаунтини Жо Байденга беради. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.

“Twitter 2021 йил 20 январдаги Оқ уйнинг институционал аккаунтлари ўтказилишига фаол тайёрланмоқда”, – деб маълум қилди ижтимоий тармоқ вакили.

@VP (вице-президент), @FLOTUS (АҚШнинг биринчи хоними), @whitehouse (Оқ уй) каби ҳукумат аккаунтлари ҳам Байден маъмуриятига ўтади.

Трамп маъмуриятининг мавжуд хабарлари АҚШ архивлаш ва ҳужжатлаштириш миллий бошқармаси томонидан архивланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!