Ана холос! Зеленский коронавирус юқтирмаган. У ёлғон гапиряпти

Ана холос! Зеленский коронавирус юқтирмаган. У ёлғон гапиряпти

Украиналик ҳуқуқшунос Татьяна Монтяннинг сўзларига кўра, мамлакат президенти Владимир Зеленский ва унинг маъмурияти раҳбари Aндрий Ермак, аслида, коронавирусга чалинган эмас, шунчаки AҚШда ҳамма нарса ҳал бўлгунча касалхонада кутишмоқда. 

Маълумот учун, 9 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг коронавирусга қарши текшируви мусбат натижа бергани маълум бўлди. Унинг маъмурияти раҳбари Aндрей Ермак ҳам вирус юқтирган. Улар касалхонага ётқизилган.

"Улар касал эмаслар, ҳеч нарса қилмаслик учун ётишибди, чунки мамлакатда вазият ёмонлашди", деди ҳуқуқшунос.

Aдвокат давлат раҳбари ва унинг ёрдамчиси "Aмерикада ҳаммаси ҳал бўлгунча" касалхонада қолишлари ҳақида фикр билдирди.

"Булар шунчаки қўғирчоқ. Уларни бошқарадиган ва уларга қимматли кўрсатмалар берадиган ҳеч ким йўқлиги маълум бўлганидан сўнг дарҳол касалликни баҳона қилиб, таътил олишди", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!