Хитойлик аёл эрига хиёнат қилганидан кейин эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Энг ажабланарлиси, эгизакларнинг отаси бошқа-бошқа. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Исми ошкор этилмаган аёл янги туғилган болаларининг ДНК текширувини ўтказгандан сўнг ҳайратланарли ҳолатга дуч келди. Хитойда янги туғилган болалар рўйхатга олинаётганда ДНК ўтказилади.
Турли оталардан эгизакларнинг туғилиши суперфекундация деб номланадиган жуда кам учрайдиган тасодиф. Пекин Чжунчжэнск Суд идентификация маркази директори Дэн Яцзюнь бундай ҳолат 10 миллиондан бир вазиятда содир бўлиши мумкинлигини айтди.
Суперфекундация одамларда кам учрайди, аммо бу бошқа ҳайвонларда, шу жумладан мушукларда, итларда, сигирларда ва кемирувчиларда нисбатан кенг тарқалган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.