Ана холос! Шармандали якун: Германияга “Месси” етишмадими?

A A A
Ана холос! Шармандали якун: Германияга “Месси” етишмадими?

Жаҳон чемпионатида биринчи катта сенсация қайд этилди. Чемпионликка асосий даъвогар сифатида қаралаётган, қолаверса, амалдаги жаҳон чемпиони Германия мундиални шармандаларча тарк этди. Энг ҳайратланарлиси, “немис машинаси” гуруҳ босқичи сўнгги турида Жанубий Корея терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қитъадошларимизни ҳурмат қилган ҳолда айтамизки, бу Германия учун чинакам шармандали натижа бўлди. Хўш, бу мағлубиятларнинг сабаби нима?

ЕТАРЛИЧА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМАДИ

Йоахим Лёв бошчилигидаги Германияни аввал жаҳон чемпионлиги, кейин эса Европа чемпионлиги анча хотиржам қилган кўринади. Лёв Германиянинг ёшарган таркиби билан Конфедерациялар кубоги чемпиони бўлгач, жаҳон чемпионатини ҳам қойиллатаман деб ўйлади, аммо бу жаҳон чемпионати. Ортиқча хотиржамликка берилиш салбий оқибатларга олиб келади.

НОТЎҒРИ ТАРКИБ

Лёвнинг энг катта хатоси — таркиб. Биринчидан, дарвозани Нойер эмас, Тер Штеген қўриқлаши керак эди. Иккинчидан, мураббий жаҳон чемпионатига мундиал талабларига жавоб бера оладиган таркиб хусусан ҳужумчи билан ташриф буюрмади. Мюллернинг даражаси ҳали жаҳон чемпионати даражасига жавоб бермайди, Марио Гомес эса бундай даражадаги мусобақаларга арзимай қолган. Хўш, Лёвда бошқа вариантлар йўқмиди? Бор, кўпчилик айни дамда мусобақага чақирилмаган Лерой Сане ва бошқа футболчиларни эслаётгандир. Йоахим Лёв эса ўзининг иқтидорига ортиқча ишониб юборди.

Қолаверса, таркибдаги футболчиларнинг кўпи жаҳон чемпионати талабига жавоб бермайди. Бу фикримизни немисларнинг тўпга устунлик қила туриб, рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам хавфли зарба бера олмагани исботлаб турибди. Ахир ҳал қилувчи Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам немислар бирорта яққол хавфли вазият ярата олишмади.

Хуллас, Германия кутилмаган, аммо ҳақли тарзда мусобақани тарк этди. Чунки аутсайдерни ҳам мағлуб эта олмаган жамоа мундиалда қолишга ҳақли эмас. Аммо умид қиламизки, Германиянинг мана шу таркиби 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарга айланади.

ГЕРМАНИЯГА МЕССИ ЕТИШМАДИМИ?

Германия таркибида Месси каби етакчи, мураббийнинг хатоларини тузата оладиган футболчи етишмади. Аргентина Сампаолининг тактикалари ожиз қолган бир пайтда Мессининг тажрибасида суяниб, керакли натижага эришганди. Германияда ана шундай футболчи йўқ эди. Бироқ ишонамизки, 2022 йилгача немислар бундай “Месси”лардан кўплари тўп сураётган бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

MrBeast: “Ўзбекистонда мухлисларим шу қадар кўпки, балки кетишимизга тўғри келар”

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди

Германия Россия билан дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишув тузишни таклиф қилди

Бу ҳақда Саксония-Анҳальт федерал ери парламенти аъзоси, «Ижтимоий адолат иттифоқи ва оқилона иқтисодиёт» партияси вакили Клаудия Виттиг маълум қилди.

АҚШ Россия нефтни қайта ишлаш заводларига қилинган зарбалар туфайли Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Роналдунинг севгилиси Мессининг оиласига учта сўз билан мурожаат қилди

Португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо ижтимоий тармоқларда эълон қилган постга муносабат билдирди.

Рус қўшинлари Киевга олиб борадиган яхши асфальт йўлдан юрганида...

Аслида нима бўлган? Ростдан ҳам рус танклари ботқоқликка ботиб қолганми?

Собиқ Марказий разведка бошқармаси ходими 200 миллион долларни ўзлаштирган

Унинг уйидан тинтув вақтида 298 та олтин қуймаси топилган.

Ўзбекистонда уч қиздан кейин оила тўрт нафар ўғил фарзанд кутаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.

Рашид Маликовнинг фильми Москвада бош совринни қўлга киритди

Ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликовнинг фильми Х халқаро «Евросиё кўприги» кинофестивалида энг яхши бадиий фильм деб топилди. 5–9 октябрь кунлари Москвада ўтказилган юбилей фестивалида 14 мамлакатдан фильмлар иштирок этди.

Россияда меҳнат муҳожирлари рус тили имтиҳонидан озод этилиши мумкин

Янги қонун лойиҳаси эса имтиҳондан озод этиладиган хорижликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади.

«Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогар номи маълум бўлди

Франциялик ҳужумчи, Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Килиан Мбаппе Score90 футбол портали талқинига кўра, 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар янгиланган рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёдаги деярли барча саёҳатчилар бошқа давлатга қонуний равишда бориш учун амалдаги хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак.

Нега Исроил Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

Исроил Эроннинг шимолидаги Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, технологик ва хавфсизлик алоқаларини кучайтиряпти.

Муҳожирлар кетмоқда — Москва эса қайтишга чақирмоқда

Россия меҳнат муҳожирлари учун очиқ бўлиб қолмоқда, дея маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Россияда бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 1 миллионга етди

COVID-19, грипп ва ОРВИ тўсатдан кенг тарқалмоқда.

10 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик ИШИДчи, «Чойхона» раҳбари АҚШга экстрадиция қилинди

2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди.

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида террорчилик ва экстремистик гуруҳлар, шунингдек, уларнинг ўқув лагерлари ҳали ҳам сақланиб қолган

Лавров шунингдек, гуруҳларнинг Марказий Осиё ва Россияга гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринишларини ҳам таъкидлади.

Хитой Исроилга Фаластин бўйича чақириқ билан чиқди

У 2 миллион тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Ғазо секторига кириш йўлакларини очишни шошилинч устувор вазифа деб атади

Зеленскийнинг ҳаёти Украинани ҳалокатга олиб келди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина президенти Владимир Зеленскийнинг баёнотларини танқид қилди.

Рус финтех компанияси раҳбари Ўзбекистон сўрови билан Москвада қўлга олинди

«Solfy» финтех платформаси раҳбари ва «Halva» муддатли тўлов картаси асосчиларидан бири Андрей Басуев Москвадаги Шереметьево аэропортида ушланди.

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Саида Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги йирик холдинглардан бири — «Henderson Land Group» бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди.

Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотлари АҚШдаги норозиликлар фонида янгради

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш яқин орада тугаши мумкинлиги ҳақидаги аввалги баёнотларини такрорлади.

БМТ: Дунёда қашшоқликда яшаётганлар сони 1,2 миллиардга етди

Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд университетининг 2026 йилги ҳисоботида маълум қилинди.

Россия Украина энергетикасига энг йирик зарбалардан бирини берди — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия Украина энергетика инфратузилмасига кенг кўламли зарба берган.

Ўзбекистондан учган иккита самолёт ва яна 370 дан ортиқ бошқа рейслар дрон таҳдидлари туфайли Москвага қўна олмади

Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, тунги вақтда шаҳарга яқинлашаётганда 134 та дрон уриб туширилган. Парвозларга қўйилган чекловлар бугун эрталаб бекор қилина бошлади.

Ас-Сиси Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш чораларини маъқуллаш учун парламентни шошилинч йиғилишга чақирди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси парламентга Саудия Арабистонини ташқи тажовуздан ҳимоя қилиш бўйича эҳтимолий чораларни маъқуллаш учун шошилинч йиғилиш ўтказиш топшириғини берди.

Яманда ҳусийлар президент саройига ҳужум қилди: беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «Йемен Онлайн» хабар берди.

Тошкентда 16 ёшли қиз ўз хонадонида осилган ҳолда топилди

Етиб келган тиббиёт ходимлари қиз вафот этганини қайд этишган.

АҚШда бошланғич мактабда отишма юз берди, 4 киши ҳалок бўлди

Телеканал манбаларининг айтишича, мактабда 16 ёшли ўсмир ўқ узган. Унинг исми ва ҳужум сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

World Winners Cup 2026: жаҳон соҳил футболи юлдузлари Аланяда жамланади

Анталиянинг Ўрта ер денгизи соҳиллари нафақат мароқли дам олиш маскани, балки йирик халқаро спорт тадбирлари учун ҳам муҳим майдон ҳисобланади. Turkish Airlines Open ва Аланя триатлони каби мусобақалар шаҳарнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини мустаҳкамлаб келмоқда.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда ходимларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, иш жойларида тазйиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олишга қаратилган Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Тошкентда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг 70 га яқин вакили иштирокида дастурни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

ҲАМАС раҳбарининг кичик ўғли мактуб ёзди

BILD нашрига маълум бўлишича, Исроил ҳарбийлари операция ҳудудида Синварнинг ўн ёшли ўғли Иброҳимга тегишли мактубни топган.

Кенияда Эболанинг иккинчи ҳолати аниқланди: 108 киши карантинга олинган

Кенияда Эбола вируси билан касалланишнинг иккинчи ҳолати қайд этилди.

Трамп махфий маълумотларни тарқатганларни қамаш ёки отишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можаро бошланган пайтда ҳарбий операцияга оид махфий маълумотларни ошкор қилган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш кераклигини айтди.

Покистоннинг бир мактабида том қулаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Улардан 29 нафари ўқувчи ва бир нафари ўқитувчи, деб хабар берди Гео ТВ.

Покистонда мактаб томи қулаб, 18 киши ҳалок бўлди

Ҳозирда вайроналар остида қолганларни қидириш-қутқариш ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасида бўлди

Бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди.

Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди

Ушбу мақом муҳандислик, хўжалик ва маданий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга тарихий ирригация ҳамда дренаж иншоотларига берилади. “Дарғом” ва “Шоҳруд” бугун ҳам сув хўжалиги тизимининг амалдаги иншоотлари ҳисобланади.

«Тошкент вилояти сув таъминоти» фаолиятида бир қатор экологик қонунбузарликлар аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсида қизил сув оқаётганлиги тўғрисида мурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология қўмитаси Экология полицияси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Чирчиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоотида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш орқали 14 сентябрдан 23 сентябргача 10 кун муддатда текшириш ўтказилди.

Эронда намойишлар ҳақида видео тарқатган 23 ёшли қиз қатл этилди

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни Эрон суди унга нисбатан ўлим жазоси тайинлаган ва кўп ўтмай ҳукм ижро этилган.

10 ёшли бола ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходими 5 йилга қамалди

Сурхондарёда хизмат автомобили иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлгани учун ички ишлар ходими 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.