Ана холос! Рамос Салоҳга қўл узатди, Салоҳ эса қайрилиб ҳам қарамади (видео)

Ана холос! Рамос Салоҳга қўл узатди, Салоҳ эса қайрилиб ҳам қарамади (видео)

Яқинда ўтган мавсумда Европанинг энг яхши футболчилари аниқланганидан хабарингиз бор.

“Реал” аъзоси Серхио Рамос энг яхши ҳимоячи деб топилди. У совринни олганидан кейин жойига қайтиб ўтираётганида йўл-йўлакай Модрич ва Салоҳ билан саломлашиб ўтди. Модрич бунга жавобан Рамосни табриклаб қўйди, аммо Салоҳ “Реал” ҳимоячисига қайрилиб ҳам қарамади.

Маълумот учун, ўтган мавсум Европа Чемпионлар лигаси финалида айнан Рамоснинг қўполлиги туфайли Муҳаммад Салоҳ финални жуда эрта тарк этишга мажбур бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!