Ана холос! Президентнинг портрети аҳолига мажбуран сотилмоқда

Ана холос! Президентнинг портрети аҳолига мажбуран сотилмоқда

Туркманистон шарқидаги Лебап вилояти расмийлари аҳолини озиқ-овқат билан бирга Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фотосуратларини сотиб олишга мажбурламоқда.

Ҳозир давлат дўконларида арзонроқ нархда ун ва нон сотилмоқда. Улар билан бирга 50х35 сантиметр ўлчамдаги Бердимуҳаммедовнинг портрети ҳам қўшиб сотилмоқда. Суратнинг баҳоси 20 манат (қарийб 6 доллар).

Одамлар озиқ-овқат сотиб олаётганда норозилик билдиришмади, чунки дўконлар атрофида Ички хавфсизлик вазирлиги ходимлари ва полиция турган. Исми сир қолишини истаган полиция ходимининг сўзларига кўра, расмийлар Бердимуҳаммедовнинг фотосурати ҳар бир уйда бўлса, аҳоли уни "кўпроқ севади", деб ҳисоблайди. 

Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча равишда президент фотосуратларининг сотилиши мамлакат давлат муассасаларида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов портретларини оммавий алмаштириш мавсуми бошланишига тўғри келди. Барча давлат идораларида портретлар 1 сентябргача янгиланиши керак. Янги фотосуратлар эскиларидан фонда гиламнинг ранги, президентнинг сочлари узунлиги ва рангида фарқ қилади.

Туркманистонда президент портретлари барча муассаса ва корхоналарда, шунингдек жамоат жойларида мавжуд. Портретлар президент ташқи қиёфасининг ўзгариши муносабати билан мунтазам равишда янгиланади. Эски портретларни янгиларига алмаштириш аҳоли ҳисобидан амалга оширилади. Январ ойида мамлакат расмийлари давлат идораларига қора сочли президент суратларини оқ сочлиларига алмаштиришга буйруқ берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!