Ана холос! Жанубий Корея ва Таиландда коронавирус қайталанмоқда

Ана холос! Жанубий Корея ва Таиландда коронавирус қайталанмоқда

Коронавирус янги штамми соғайган одамларда қайта пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилди Bloomberg Жанубий Кореядаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига асосан.

Марказнинг маълумотларига кўра, коронавирусдан тузалган 50 нафардан ортиқ киши қайта тест топширди ва уларда ижобий натижа кўрсатди.

Марказ раҳбари Чон Ин Кен фикрига кўра, катта эҳтимоллик билан беморлар  коронавирусни қайта юқтирмаган, балки вирус "қайта фаоллашган".

“Биз эҳтимолий сабаб сифатида вирус "реактивация"сига катта аҳамият бермоқдамиз, шунинг учун бу масала бўйича ҳар томонлама тадқиқот олиб бормоқдамиз”, - деди мутахассис.

Даволаниш пайтида беморда салбий натижа қайд этилган ҳолатлар бўлганлигини, эртаси куни эса ижобий тестлар олган. Таъкидланишича, агар 24 соат фарқ билан ўтказилган иккита тест салбий бўлса, одам коронавирусдан тўлиқ тикланган деб ҳисобланади.

Жанубий Корея коронавирус тарқалиши авж олган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда 10 минг бемор қайд этилган, 200 киши вафот этган. Эпидемияни тўхтатиш мақсадида Жанубий Корея ҳукумати дунёда энг катта аҳолини тестдан ўтказиш дастурини ўтказди.

Шунингдек, Таиландда коронавирусни қайта юқтириш ҳолати қайд этилгани маълум бўлди. "Тхаи Рат" газетаси таиландлик аёл соғайиб, шифохадан жавоб олганидан сўнг қайта коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берди.

Бу аёл хориждан Таиландга март ойи бошида қайтган, 12 март куни касал бўлди ва Бангкокда шифокорга мурожаат қилди. Унинг тести ижобий натижа кўрсатди. Бемор икки ҳафта давомида даволанди, уч марта ўтказилган тест салбий натижасидан кейин шифохонадан жавоб берилди.

4 апрель куни аёл шамоллаш аломатлари билан шифокорга мурожаат этди. Коронавирусга уч марталик тест ижобий натижани кўрсатди, аёл шифохонада қайта даволаниш учун ётқизилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!