Ана холос! Ит мураббийлик вазифасини ўз қўлига олди

Ана холос! Ит мураббийлик вазифасини ўз қўлига олди

Парагвайлик Педро-Хуан-Кабальеро шаҳрида маҳаллий футбол жамоаси ғалати ёрдамчи мураббийга эга бўлди. У қари бошпанасиз ит бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Cronica” хабар бермоқда.

Клуб бош мураббийи Карлос Хара Сагьернинг айтишича, уни овқатлантирганидан буён ит уни тарк этмаётган экан. Ҳайвон Сагиернинг “ўнг қўли”га айланиб, бир нечта расмий учрашувларда ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, ит матбуот анжуманларида иштирок этади ва жамоа билан фаол машғулотлар олиб боради. Тесапар исмли ит 10 ёшда бўлиб, таъкидланишича, у жамоага омад келтирмоқда.

Клуб яқинда Парагвай чемпионатининг учинчи дивизионини тарк этди ва кетма-кет тўртта ғалаба билан иккинчи дивизион иштирокчилари сафидан жой олди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!