Ана холос! Ҳомиладор аёл салкам 2 метрлик илонни ўлимдан сақлаб қолди

Ана холос! Ҳомиладор аёл салкам 2 метрлик илонни ўлимдан сақлаб қолди

АҚШнинг шимолий Аризона штатида ҳомиладор аёл йўлдан бир илонни олиб ташлади ва уни ўлимдан сақлаб қолди. Бу ҳолат акс этган видео аёлни анча машҳур қилиб юборди.

Тауни Рауч озиқ-овқат дўконидан уйига машинада кетаётганида, йўлда 1,8 метр узунликдаги соҳилбўйи чипор илонини кўриб қолди. "Мен бундай катта илонларни анча вақтдан бери кўрмагандим", деб изоҳлади у. Америкалик аёл илонни суратга олиш учун машинадан тушди. Кейин у бошқа ҳайдовчилар илонни босиб, ўлдириб кетиши мумкин деб ўйлади.

Руач илонни қутқаришга қарор қилди. У кийимини ечди ва судралувчини қўлига олди. Эри билан биргаликда улар илонни уйга олиб келишди, шундан сўнг уни ёввойи табиатга қўйиб юборишди. Раучнинг айтишича, у Монтанада ўсган ва у ерда соҳилбўйи чипор илони ва бошқа судралувчилар ҳақида кўп нарсаларни билиб олган.

Раучнинг илонни қутқариши ҳақидаги видео тармоқда катта шуҳрат қозонди.

Маълумот учун, соҳилбўйи чипор илони — Шимолий Америкада яшовчи 2,1 метр узунликкача етадиган илон. Хавфли вазиятда бу илонлар ҳуштак ва шовқинли товушларни чиқаради, танани шиширади ва ҳужумкор ҳолатга киради. Ушбу тур вакиллари тишлаш ўрнига, душманга бош билан зарба беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!