Ана холос! Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни битирди

Ана холос! Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни битирди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 96 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Картиани Амма 4-синфни битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Мактаб ўқитувчиларинг таъкидлашича, кекса аёл синфнинг энг аълочи ўқувчиларидан экан. У 3 та фан бўйича имтиҳон топшириб, жами 98 балл тўплаган. Математика бўйича берилган масалаларни бехато ечгани эса барчани ҳайратга солмоқда. Унга сертификатни Керала штати ҳокими тантанали тарзда топширди. Картиани ўрта мактабда ўқишни 92 ёшида бошлаган ва ўқиш-ёзишни ҳам шу ерда ўрганган. У бир умр фаррош бўлиб ишлаган ва ўқишга шароити бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!