Ана холос! "Евроосиё гўзали" 13 йилга қамалди. Нега?

Ана холос! "Евроосиё гўзали" 13 йилга қамалди. Нега?

Евросиё гўзаллик танловининг 2016 йилдаги ғолибаси 25 ёшли Сибел Демиралпга товламачилик ва одам ўғирлаш айблари билан 13 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Маълум бўлишича, Сибел товламачилар тўдаси билан алоқада бўлган.

У интернет орқали бой заргар билан танишади. Шундан сўнг янги таниш қиз билан шахсан учрашмоқчи бўлади. Айни мақсадда Сибел хонадонига боради. Аммо, бу вақтда уни босқинчилар кутиб турган эди. Улар заргарга тан жароҳати етказишдан ташқари, 240 минг лира (45 минг доллар атрофида) ҳам талаб қилишади. Жабрдийда айтилган пулни тўлаб, жонини сақлаб қолади.

Мазкур воқеадан полиция тезда хабар топиб, тўданинг барча аъзолари, хусусан Сибелни ҳам қўлга олган.

Хабарда қайд этилишича, товламачи тўданинг Сибелдан ташқари бошқа аъзоларига ҳам узоқ йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!