Ана холос! Депутат нега эфирга Чарли Чаплин қиёфасида келди?

Ана холос! Депутат нега эфирга Чарли Чаплин қиёфасида келди?

Бу ҳақда life.ru хабар берди.

Юқори Рада вице-президенти Алексей Гончаренко Прямой телеканалида суратга олинган кўрсатувга Чарли Чаплин қиёфасида ташриф буюрди ва агар бу Укаринага ёрдам берадиган бўлса ҳаттоки масхарабоз кийимида юришга ҳам тайёр эканини айтди.

Ваъда бердим, бажардим. Сизлардан Қачон масхарабоз либосини киясиз? қабилидаги саволлар кўплан келиб туради. Биласизми, агар бу Украинага ёрдам берса, мен умр бўйи шу кийимда юришга тайёрман , - дейди депутат Фейсбук да.

Украина ОАВларининг маълумотларига кўра, бир сафар Гончаренко мазхарабоз кийимини кийиб олишни ваъда қилган эди, агар қизиқчи Владимир Зеленский президентлик сайловларида иштирок этмоқчи бўлса. Демак, унинг нега бундай либосни кийгани энди аниқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!