Ана холос! Беларус ва Украина ўртасидаги "чегара"ни ўғирлаб кетишди

Ана холос! Беларус ва Украина ўртасидаги "чегара"ни ўғирлаб кетишди

Беларусда номаълум кимча чегара белгисини Украина ҳудудига олиб чиқиб кетгани учун жиноий иш очилди. Беларус чегарачиларига кўра, бу қўшни давлат вакиллари томонидан содир этилган провокациядир.

Белгининг ўғирланиши билан боғлиқ воқеа 13 январь куни содир бўлган. Бу ҳақда 23 январь, душанба куни Мозир чегара отрядининг расмий вакили Сергей Павловнинг «Беларус 1» телеканалида эълон қилинган маълумотларига таяниб, «ТАСС» агентлиги хабар берди.

Йўқотиш Беларус чегара отряди томонидан давлат чегарасининг бир қисмини қўриқлаш вақтида аниқланган. Белги ерга синдирилган ва воқеа жойидан излар Украина ҳудудига олиб борган. Воқеа бўйича Беларус терговчилари безорилик бўйича жиноий иш қўзғатди.

Беларус чегара хизмати вакилларининг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ой ичида Украина томони томонидан кўплаб провокациялар қайд этилган. Умуман олганда, ўтган йили камида 88 та бундай ҳолат кузатилган.

Аксарият ҳодисалар кечаси содир бўлади. Номаълум шахслар аллақачон ёруғлик мосламалари ёрдамида видеокузатув камераларининг ёзувларини бир неча марта бузган. Бундан ташқари, чегарачилар Украина ҳудудида бўлган айрим шахслар томонидан доимий равишда ҳақорат ва руҳий босимга дучор бўлмоқда. Кучли овоз кучайтиргичлар Беларус ҳудуди томон йўналтирилади ва «провокацион ва ташвиқот характеридаги» аудиоёзувлар ижро этилади.

23 январь куни Беларус раҳбари Александр Лукашенко 2023 йилда давлат чегарасини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!