Амударёда вояга етмаган фарзандлар ўз онасига олиб берилди

A A A
Амударёда вояга етмаган фарзандлар ўз онасига олиб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 27.03.2024-йилдаги ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган А.Эргашбаев ва О.Эргашбаевларни жавобгар О.Раджаповдан даъвогар Г.Уразбаеванинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими ходимлари томонидан олиб берилиши лозим бўлган болалар яшаётган манзил, яъни Амударё тумани, Қанғли ОФЙ.да уйга борилиб, жавобгар отага суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида ОФЙ раиси иштирокида тушунтирилди.

Шундан сўнг, жавобгар О.Раджапов болаларни ўз ихтиёри билан онаси бағрига қайтарган ва суд қарори ижроси амалда таъминланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!