Афсус! Тошкентда карантинга тўлиқ риоя қилинмаяпти. Нега?

Афсус! Тошкентда карантинга тўлиқ риоя қилинмаяпти. Нега?

Афсуски, баъзи бир юртдошларимиз томонидан карантин чораларининг юмшатилгани сабаб бепарволик ҳолатлари кузатилмоқда.  Жумладан, жамоат жойларида тиббий ниқобларни тақмаслик ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан санитария талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.  

Масалан, Тошкентда 21 май куни 470 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини текшириш вақтида 63 та қоидабузарликлар аниқланди, 22-май куни текширилган 544 та объектдан 74 тасида қоидага амал қилмаслик ҳолати қайд этилган.

Бундан ташқари, 21 май куни 132 та ҳолатда  тиббий ниқобсиз кўчага чиқиш ва 22 майда ҳам тиббий ниқобни тақмаган 110 киши аниқланди. Шу икки кун ичида патрул хизмати ходимлари жамоат жойларида тиббий ниқобларсиз бўлган 187 кишини аниқладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!