Аввалроқ Афғонистонда собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан 30 йил ўтиб совет учувчиси топилгани маълум қилинганди. Учувчи рақиб кучлари томонидан уриб туширилган ва бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган. Аниқланишича, учувчининг исми Сергей Пантелюк бўлиб, унинг қизи Лариса Пантелюк ўз оиласи ҳақида сўзлаб берди. Батайскда яшовчи 31 ёшли Ларисанинг айтишича, у ҳеч қачон отасини кўрмаган: отаси Ларисанинг онаси унга ҳомиладорликнинг 7-ойида бўлганда Афғонистонга хизмат қилгани кетган.
Лариса дунёга келгандан 4 ой ўтиб катта лейтенант Пантелюк Афғонистоннинг Қўнарида уриб туширилган. Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ўшанда учувчи топилмаган.
“Онам отам Афғонистонда йўқолиб қолганини эшитгач, сочларига бир кечанинг ўзида оқ тушиб кетган. Онам бошқа эрга тегмаган ва отамни келишини кутган”, деб айтган Лариса.
Унинг айтишича, онаси унга отаси ҳақида 16 ёшга тўлгандагина бор ҳақиқатни айтиб берган.
Ларисанинг таъкидлашича, Ростов вилоятида унинг отасига бағишланган учта ёдгорлик, Афғонистонда эса яна бир ёдгорлик бор.
Аввалроқ Россия десантчилари иттифоқи раҳбари Валерий Востротин Афғонистонда 1987 йилда йўқолиб қолган учувчи тирик эканини маълум қилган.Востротин учувчининг исмини ошкор қилмаган. Кейинроқ “Коммерсант” нашри 30 йилдан кейин топилган ҳарбийнинг номи Сергей Пантелюк эканини маълум қилган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
Украина футбол ассоциацияси (УФА) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Россиянинг яқин вақт ичида халқаро майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг баёнот берди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.