«Адолат» СДПга янги раис сайланди

«Адолат» СДПга янги раис сайланди

Бугун, 23 октябрь куни «Адолат» социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтмоқда.

«Айни вақтда ўтказилаётган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V-Пленуми кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Жумладан, партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда қўмита раиси этиб тайинлангани муносабати билан ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди.

Пленумда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти Абдухалимов Баҳром Абдураҳимович сайланди», дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Баҳром Абдухалимов тарих фанлари доктори. 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

ЎзР Фанлар академиси Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, партиянинг аввалги раиси Наримон Умаров 21 октябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!