Абдусатторов ҳиндистонлик Прагнананда билан ўйинда дуранг қайд этди

Абдусатторов ҳиндистонлик Прагнананда билан ўйинда дуранг қайд этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 6-турда Ҳиндистон вакили Прагнанандхага қарши дона суриб, дурангга имзо чекди.

Айни вақтда турнирда айнан Прагнанандха ва мезбонлар вакили Аниш Гири Нодирбекнинг асосий рақиби бўлиб турибди. Ҳиндистон вакили билан муроса йўлини танлагач, ўзбекистонлик шахматчининг очколари сони 4,5 тага етди.

“Challenger” гуруҳида Жавоҳир Синдоров 6-турда бразилиялик Луис Пауло Супи билан баҳсда дуранг натижа қайд этди.

Абдусатторов 6 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, ҳамон турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. 5-турда Нодирбекка имкониятни бой берган амалдаги жаҳон тождори Магнус Карлсен эса жадвалда 11-поғонани банд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!