Абдулла Арипов эртага Тожикистонга ташриф буюради

Абдулла Арипов эртага Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этади.

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!