703,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди

703,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.M.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 781,9 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!