47 нафар фуқаронинг қамоқдан озод бўлишига ким ёрдам берди?

47 нафар фуқаронинг қамоқдан озод бўлишига ким ёрдам берди?

Жорий йил 14-15 ноябрь кунлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиб чиқиш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатларини ўрганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ҳудудлардаги муаммолар ва фуқаролар мурожаати ўрганиб чиқилди.
 
Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари Навоий вилоятида жойлашган Жазони ижро етиш муассасаларида бўлиб, жазо муддатини ўташ даврида тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин дилдан пушаймон 47 нафар маҳкумни жазони ижро этиш муассасасидан озод этган. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган 20 нафар шахсни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш ҳақидаги тақдимномалар қаноатлантирилган.
 
– Ишчи гуруҳ кўмаги билан жиноят ишлари бўйича судларда жами 27 нафар шахсга нисбатан 17 та жиноят иши кўрилиб, уларнинг 20 нафарига нисбатан 10 та жиноят иши тамомланди, дейди Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари, лейтенант Ўктам Усмонов.
 
Шунингдек, 7 нафар шахсга нисбатан жиноят иши тарафларнинг ярашуви асосида ҳаракатдан тўхтатилган. 5 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган. Бундан ташқари, судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғига алмаштириш билан боғлиқ 91 материал кўриб тамомланган.
 
Икки кун мобайнида вилоят ва туман Халқ қабулхоналарига жами 78 нафар фуқаро мурожаат қилган. Шундан 15 нафар фуқаронинг мурожаати ва шикояти қабул қилинган, 63 нафар фуқарога тегишли судларга мурожаат этиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судларида жами 96 та фуқаролик иши кўрилган. Унинг 17 таси никоҳдан ажратиш ишлари бўлиб, 4 та оилани яраштиришга эришилган. Шунингдек, вилоят маъмурий судларида жами 163 шахсга нисбатан 126 та маъмурий иш сайёр суд мажлисларида кўрилган ва 56 шахс огоҳлантирилиб, маъмурий ишлар ҳаракатдан тўхтатилган.
 
ЎзАнинг хабар беришича, вилоят иқтисодий судларида ҳам икки кун давомида 62 та иқтисодий иш сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!