45300 АҚШ долларини "еб юборган" фирибгар ушланди

45300 АҚШ долларини "еб юборган" фирибгар ушланди

ТОШКЕНТ (Turon24) – Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Д. фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўзининг "Telegram"даги саҳифасида хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2018 йил 5 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи Ж.Д. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани 4-ТТЗ даҳасида яшовчи М.С.га биргаликда автомашина олди-сотдиси билан шуғулланишни айтиб, ундан 45300 АҚШ долларини олган. Шундан сўнг берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозир тергов олиб борилмоқда

Manba: turon24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!