+23. Самарқандда аҳоли орасидан коронавирус юқтирганлар аниқланди

+23. Самарқандда аҳоли орасидан коронавирус юқтирганлар аниқланди

2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2783  (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!