2024 йилгача фуқаролиги бўлмаган бирорта шахс қолмаслиги керак

2024 йилгача фуқаролиги бўлмаган бирорта шахс қолмаслиги керак

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2024 йилга қадар фуқаролиги бўлмаган бирорта одам қолмаслигига эришишни ўз олдига мақсад қилган.

“Фуқаролиги йўқ миллионлаб одамлар мураккаб шароитларда яшамоқда ҳамда муайян ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Тўрт йил аввал БМТнинг Қочоқлар бўйича бошқармаси ушбу ҳодисани тугатиш мақсадида кампания бошлаган эди ва бу қайсидир маънода ўз самарасини берган. Хусусан, ўтган йиллар ичида 166 минг киши ўз фуқаролигига эга бўлган. Йигирмата давлат тегишли халқаро конвенцияларга қўшилди. Бир қатор мамлакатлар ўзларининг фуқаролик тартибларини такомиллаштирган. Аммо бугунги кунда мазкур масалани ечиш янада фаолроқ ва қатъиятли ҳаракат қилишни тақозо қилмоқда“, - дейилади БМТ сайтида келтирилган хабарда.

Бироқ миллионлаб одамлар ҳали ҳамон фуқароликка эга эмас. Уларнинг аксарияти Африка ва Осиёда яшайди. Бу борада аниқ рақамларни келтириш мураккаб. Аммо 2017 йилда 70 мамлакатдан олинган маълумотларга кўра, уларнинг сони тўрт миллион нафарга яқин эди. БМТ Қочоқлар бўйича бошқармаси эса ҳақиқий рақам уч баробар кўп бўлиши мумкинлигини билдирган.
Фуқаролиги йўқ шахслар таълим, тиббий ёрдам олиш ва ишга жойлашиш имкониятларидан тўла фойдалана олмаяпти. Шунингдек, улар турмуш қуриш, уй-жой сотиб олишда муаммоларга дуч келмоқда. Хуллас, улар эркин ҳаёт кечириш учун кўплаб тўсиқларга дуч келади. Бу, ўз навбатида, улар орасида келажакка умидсизликни кучайтириб юборади.

“Фуқаролик йўқ ҳолатини тугатишни миллий қонунчиликларда акс этган айрим нормаларни такомиллаштириш орқали ҳам бартараф этиш мумкин”, - дейди БМТ Қочоқлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди.— Сиёсатчиларни, бутун дунёдаги ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларнинг вакилларини 2024 йилгача фуқаролик йўқ ҳолатини бартараф этиш учун ҳал қилувчи чораларни кўришга чақираман. Бу инсоний, ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан ҳам тўғри бўлади”.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!