18 ёшли боксчи отишма вақтида ҳалок бўлди

18 ёшли боксчи отишма вақтида ҳалок бўлди

Британиялик боксчи Коул Кершоу Бэри шаҳрида отишма пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

18 ёшли спортчи жиддий жароҳати билан шаҳардаги касалхонага ётқизилган. Шифокорлар Кершоунинг ҳаётини сақлаб қола олишмади: йигит бир неча соат ўтгач вафот этди.

Айни дамда полиция терговни бошлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг сўзларига кўра, отишма чоршанба куни кечқурун содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!